ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАРЛАР ВА ТАДБИРЛАР
8.01.2022 й.
“Umum ta’lim maktablarida kasb-hunarga yo‘naltirish va psixologik xizmatda innovatsion yondashuv” мавзусида икки қисмдан иборат ўқув-амалий семинарлар (Ёшлар ижодиёти саройи)
Семинар Халқ таълими вазирлиги, Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази, Тошкент шаҳар муҳандислик таълими ассоциацияси мутасаддилари томонидан ташкил этилди.
“Umum ta’lim maktablarida kasb-hunarga yo‘naltirish va psixologik xizmatda innovatsion yondashuv” мавзусида икки қисмдан иборат ўқув-амалий семинарлар (10.00 ва 14.00) ўтказилди. Семинарда Тошкент шаҳри мактабларидан 550 та ва вилоятларнинг мактаб ўқитувчилари қатнашди.
file:///C:/Users/user/Downloads/Telegram Desktop/Dastur .pdf
Қатнашчилар томонидан дастур асосида 7 та маъруза тингланди.
“Umum ta’lim maktablarida kasb-hunarga yo‘naltirish va psixologik xizmatda innovatsion yondashuv” мавзусида ўқув-амалий семинар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази ва Тошкент шаҳар мухандислик таълими ассоциацияси билан ҳамкорликда
2022 йил 8 январь куни Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасалари психологлари учун “Умумтаълим мактабларида касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик хизматда инновацион ёндашув” мавзусида 2 навбат асосида ўқув-амалий семинар ўтказилди.
Семинарда жами Тошкент шаҳар бош бошқармаси тасарруфидаги
24 нафар туман (шаҳар) “Болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари методистлари 550 нафар мактаб психологлари ҳамда вилоятларнинг мактаб ўқитувчилари иштирок этди.
Ўқув-амалий семинар доирасида “Касб танлашга таъсир қилувчи омиллар”, “Ўқувчиларни касб танлашларида мақсадни белгилаш қоидаларининг аҳамияти” мавзуларида чиқишлар ташкил этилди.
“Умумтаълим мактабларида касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик хизматда инновацион ёндашув” мавзусига оид тақдимотлар тингланди ҳамда ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, ўқувчи ва педагогларнинг ҳаётий ҳамда психологик билим-кўникмаларини, интеллектуал салоҳиятини ошириш бўйича зарур маълумотлар берилди.
Шунингдек, халқаро тоифадаги спикерлар томонидан ўқувчиларни касб танлашида аниқ мақсадни белгилаш мавзусида маҳорат дарслари ўтказилди.
Мактабларда касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик хизматда инновацион ёндашув масалалари муҳокама этилди.
Семинар якунида йил давомида фаолиятини намунали йўлга қўйган 10 нафар психолог вазирлик томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.