Uzbek English Русский


ЛОЙИҲАНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

Лойиҳанинг асосий мақсадлари

           1. Битирувчиларни тадқиқот, лойиҳа, ишлаб чиқариш, бошқарув, табиркорлик фаолияти кўникмаларига эга бўлиши, фаолият доирасини ўзгартиришга қобилияти, киришувчанликни эгаллаши ҳамда бутун ҳаёти давомида ўрганиши, ишлаб чиқариш, техника, фан ва маданият орасида боғловчи бўғин, янги ғоялар муаллифи бўлиши учун “Устоз-шогирд” тизими орқали ташкил этиш;
     2. Ўқувчиларда касбий фаолиятга бўлган қобилят ва компетенцияларни шакллантириш, улуғ намояндаларимизни қолдирган мерослари ва илмий, ижодий, касбий интилишларини тарғиб қилиш;
         3. Ўқувчиларга республикадаги фан ва техника ютуқлари, салоҳиятли иш берувчиларни, тадбиркорликларни касбий соҳалари тўғрисида семинар-тренинглар, суҳбатлар ва учрашувлар ўтказиш ҳамда лойиҳани бажариш жараёни ва натижаларини ассоциация веб-саҳифасида (веб-сайтwww.aeet.uz) акс этириш. Лойиҳа давомийлигини таъминлаш.

Халқ таълими вазирлигининг Ўқувчиларни касб - ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази, Тошкент шаҳар халқ таълими, Ёшлар ишлари агентлиги, Тошкент давлат техника университети ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ижтимоий-шериклик алоқалари ўрнатилди ва улар билан тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳа мақсад ва вазифаларини бажариш учун Тошкент шаҳар Муҳандислик таълими ассоциацияси ва Тошкент давлат техника университети етук мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи шакллантирилди.

Лойиҳанинг асосий вазифалари

           Тошкент шаҳридаги мактабларнинг 1000 нафар 7-11 синф ўқувчилариниг иқтидори ва қизиқишига мос бўлган касбни танлашга кўмаклашиш.
           - Тошкент шаҳар халқ таълими, Ёшлар ишлари агентлиги ва бошқа маъсул давлат органлари билан ҳамкорликда ўрта мактаб ўқувчиларнинг маълумотлар базаси шакллантирилади;
           - ўқувчиларни шахсий қизиқишлари ўрганилади, ҳамда касбга йўналтириш бўйича йўриқнома (қўлланма) тайёрланади ва 1000 нусхада нашр этилади;
           - ўқувчилар учун амалиётга йўналтирилган касб-ҳунарларни тарғиб қилиш мақсадида семинар-тренинглар, учрашувлвр ва суҳбатлар ўтказилади;
           - ўқувчиларининг касбий мойиллиги бўйича ўтказилган тадбирлар (семинар-тренинглар, суҳбатлар ва учрашувлвр) натижалари асосида келгусида аниқ илмий-техникавий ва ҳунармадлик касбларини эгаллаш бўйича касбга йўналтириш шакллантирилади;
           - 100 нафар энг яхши ўзлаштирган ўқувчиларнинг кейинги касбга интилишдаги фаолиятини оммалаштириш мақсадида веб - сайт яратилади;
           Хорижий давлатларда ва республикада янги техника ва технологияни жадал суратлар билан иқтисодиёт соҳаларига жалб этилишини ва ишлаб чиқариш, тадбиркорликларни тез ривожланишини ҳисобга олган ҳолда, қуйидаги мавзуларда тадбирлар ташкил этилади