Uzbek English Русский


ЎЗБЕКИСТОН ГРАНТЛАРИ

Янгиликлар

2018 йил 1 июнь

Тошкент шаҳар Муҳандислик таълими ассоциацияси 2018 йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан тарғиб этиш «Хорижий ва маҳаллий ОАВларда юксак ҳуқуқий тафаккурни, инсон ҳуқуқлари маданиятини, жамоатчилик назоратининг инновацион шакл ва механизмларини кенг тарғиб этиш» мавзусида эълон қилинган давлат грант танловида фаол иштирок этиб “Янги техника ва технологияни лойихалаш махоратини оширишда олим-мухандис-техник учлиги хамкорлиги” мавзусида лойиҳа ғолиби бўлди.

Лойиха – Дастур – Фонд

Лойиха
“Янги техника ва технологияни лойихалаш махоратини оширишда олим- мухандис-техник учлиги хамкорлиги”

Фонд
«Хорижий ва маҳаллий ОАВларда юксак ҳуқуқий тафаккурни, инсон ҳуқуқлари маданиятини, жамоатчилик назоратининг инновацион шакл ва механизмларини кенг тарғиб қилиш»

Дастур
Ёш журналист ва техник ходимларини махорати ҳамда ижодий фаоллигини юксалтиришда ижтимоий шерикликни кучайтириш

Максад ва вазифалар

Техник йўналишда қурулмали дастурий таъминот асосида янги техника ва технологияларни истиқболи ва уларни самарадорлиги хамда фойдаланиш имкониятларини ўрганиш асосида олий ўқув юрти ва академик лицейлар талабарида касбий фоалиятга бўлган қобилят ва компетенцияларни шакллантириш.
Танланган соҳа бўйича олий ўқув юрти ва академик лицейлар талабалари билим ва кўникмаларини оширишнинг истиқболи бўйича тадбирлар (тренинг, семинар ва мастер класслар) ташкил этиш.
Қурилмаларни лойиҳалаш бўйича билим ва кўникмаларни сифатини ошириш, лойиҳалаш мутахассисликлари бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлаш мақсадида соҳа бўйича етук мутахассислардан иборат ишчи гуруҳини шакллантириш.

Хамкорлар

  • Ислом каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
  • Мухаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети
  • “Ёшлар иттифоқи” Тошкент шаҳар Кенгаши ўртасида қўшма иш режа ва тадбирлар жадвали асосида махорат дарслари, семинарлар ва мастер класс ва бошқа тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган.
  • Махорат дарслари, тренинг, семинарлар ва бошқа тадбирларни амалга ошириш

    Хорижий давлатларда ва республикада янги техника ва технологияни жадал суръатлар билан иқтисодиёт соҳаларига жалб этилишини ҳисобга олган ҳолда, қуйидаги мавзуларда тадбирлар ташкил этилди:

    1. “Хорижий давлатларда янги техника ва технологияларни иқтисодиёт соҳаларида қўлланилиши ва уларни ишлаб чиқариш тўғрисида маълумотлар” мавзусида УзЭкспо марказда 17.04.2019 й. да хорижий давлатлар иштирокидаги замоновий тиббиёт техникаси ва технологияси кўргазмасига талабалар олиб борилди ва маҳорат дарслари ўтказилди;
    2. “Республикада лойиҳалаш ишларини сифатини таъминлашда талабаларни билим ва қобилятларини ошириш усуллари” мавзусида 13.03.2019 й., 23.03.2019 й. да семинарлар Тошкент давлат техника университетида ва 26.03.2019 й. да Тошкент ахборот технологиялари университетида ўтказилди;
    3.“Электрон қурилмаларни лойиҳалашнинг асосий босқичлари ва уларни тизимли равишда амалга ошириш бўйича шарт шароитлар” мавзусида Тошкент давлат техника университети “Биотиббиёт мухандислиги” кафедрасининг иқтидорли талабалари учун тиббиёт соҳасига тегишли приборларни ишлаб чиқиш бўйича маҳорат дарслари ўтказилди. Улар февраль - май ойлари давомида электрон қурилмаларни лойихалаш, йеғиш ва монтаж қилиш хамда дастурий таъминотни яратиш масалалари билан шуғулландилар.
    4. “Ёшларда техникавий мавзу устида оммавий тарзда фикр ва мулохазалар юритиш, интелектуал қобилятни ривожлантиришда асосий омил” мавзусида семинарлар 04.04.2019 й. да Тошкент ахборот технологиялари университетида, 05.12.2018 й. да Юнусобод академик лицейда ва 06.12.2018 й. да Ўрта Чирчиқ тумани “Ахборот технологиялари ва сервис” касб-ҳунар коллежида ўтказилди;
    5.“Лойиҳалаш жараёнларини амалга оширишда мухандис ва техник ўртасидаги муносабатлар ва уларни иш ўрнини таъминлаш” мавзусида 13.03.2019 й., 23.03.2019 й. да семинар Тошкент давлат техника университети ўтказилди.
    6. Республика шошилинч тез ёрдам марказида “Тиббий қурилмаларга техник хизмат кўрсатиш салоҳиятини ошириш” бўйича “Биотиббиёт мухандислиги” кафедраси ўқитувчилари ва иқтидорли талабалари иштирокида Жанубий Корея мутахасислари билан биргаликда 06.10.2018 й.да семинар ўтказилди.