Uzbek English Русский


ФАРМОН ИЖРОСИ

Лойиҳани ишлаб чиқишда 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли фармони асос қилиб олинди.

Ушбу фармонда
Ёшларни касбга йўналтиришнинг долзарб масалаларига алоҳида эътибор берилган:

Ушбу фармонда ўқувчи ва талаба ёшларда замонавий билим ва кўникмаларни шакллантириш, ёшларни юксак билим-маърифат эгалари этиб тарбиялаш, ўқувчиларнинг касбий маҳоратини ривожлантириш каби масалалар илгари сурилган.

Кўрсатилган муаммоларни хал этиш учун интеллектуал ва маънавий салоҳияти юксак янги авлод кадрларини тайёрлаш, таълим ташкилотлари битирувчилари замонавий касб эгалари бўлишлари учун уларда зарур кўникма ва билимларни шакллантиришда фаол иштирок этиш катта аҳамиятга эгадир.
           Республикада фан ва техникани, турли иқтисодиёт соҳаларида ишлаб чиқаришни кенг ривожланиши, табиркорликни жадал суратларда амалга оширилиши ўқувчиларни келгуси ҳаётга тайёрлаш ва уларга ўз билим ва кўникмаларидан амалиётда фойдаланишни ўргатиш ўта долзарб масала ҳисобланади.
Бу муаммоларни амалга ошириш:

           - умумтаълим муассасалари битирувчиларини ўз иқтидори ва қизиқишларига мос касбни танлаб олиши;
           - меҳнат бозорида муносиб ўрнини топиши;
           - касбий фаолиятда самарали меҳнат қилиши;
           - касбини самадорлигини ошириш ва муваффақиятларга эришиш;
           - республика иқтисодиётини ривожланишида фаол иштирок этиш;
           - “Устоз-шогирд” тизимини ташкил этиш;
каби масалалар асосий манъба эканлигини тақазо этиш мумкин.