ЎЗБЕКИСТОН ГРАНТЛАРИ
Янгиликлар
05.08. 2016 - Мухандислик таълими ассоциацияси Узбекистон нодавлат ва нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацисига аъзоликка кабул килинди
05.08. 2016 - Тошкент шаҳар Муҳандислик таълими ассоциацияси 2016 йили "Соғлом она ва бола йили"да Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан "Фуқаролик жамияти институтларининг жисмонан соғлом, маънан етук баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш" мавзусида эълон қилинган давлат грант танловида фаол иштирок этиб "Муҳандислик таълими ва муҳандислик фаолиятининг сифатини ошириш" мавзусида лойиҳа ғолиби бўлди.
Лойиха – Дастур – Фонд
Лойиха "Муҳандислик таълими ва муҳандислик фаолиятининг сифатини ошириш"
Фонд «Фуқаролик жамияти институтларининг жисмонан соғлом, маънан етук баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш»
Дастур Техник йўналишдаги касб-ҳунарлар нуфузини ошириш, ёшларда муҳандислик билимини эгаллаш, танланган мутахассислик бўйича юқори малака олишга бўлган интилишни шакллантириш;
Максад ва вазифалар
- Техник йўналишдаги касб-ҳунарлар нуфузини ошириш, ёшларда муҳандислик билимини эгаллаш, танланган мутахассислик бўйича юқори малака олишга бўлган интилишни шакллантириш; - Янги педагогик ва ахборот технологияларининг юқори малакали мухандислик ҳамда замонавий тиббий технологияни соғлиқни сақлаш тизимидаги ўрни ва ахолига сервис хизмат кўрсатишда мухандислик кадрларни тайёрлаш. Лойиҳа давомийлигини таъминлаш; - Ёшларда мухандислик билимини оширишнинг истиқболи ҳамда техник йўналишдаги касб-ҳунар коллежларида мухандислик билимини ошириш бўйича тадбирлар ташкил этиш; - Мухандислик билимини сифатини ошириш, мухандислик мутахассисликлари бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлаш мақсадида соҳа бўйича етук мутахассислардан иборат ишчи гуруҳини шакллантириш.; - Муҳандислик соҳаси бўйича илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш, юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш ва иқтидорли талабаларни аниқлаш мақсадида "Биз Абу Райхон Беруний авлодларимиз" мавзусида кўрик танловини ташкил этиш.
Амалга ошириш механизми
Хамкорлар
Техника сохасидаги олий укув юртлари, Техник йўналишдаги касб-ҳунарлар коллежлари, Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликлари, "Камолот" Ёшлар Ижтимоий Ҳаракати, Ёшлар ташаббуси маркази ва бошқа мутасадди ташкилотлар.
ТАДБИРЛАР
Маҳорат дарслари, семинарлар, учрашувлар ва бошқа тадбирларни амалга ошириш: