Uzbek English Русский


ЕВРОПА ИТТИФОҚИ ЛОЙИХАЛАРИ

2012 – 2015 йиллар давомида Ўзбекистонда Темпус дастурининг «QUEECA –Марказий Осиёда мухандислик таълимининг сифати» лойихаси асосида ишлар бажарилди. Бу ишларни бажаришга техника фанлари доктори, профессор Магрупов Талат Мъадиевич рахбарлик қилди. Натижада Мухандислик таълим дастурларини сифатини таъминлаш ва халқаро аккредитация қилишнинг янги имкониятлари даражасига эришилди.
Лойиханинг асосий натижалари Европа мухандислик таълимини аккредитация қилиш тармоғи (ENAEE) томонидан халқаро аккредитация экспертларини тайёрлаш, Тошкент шахар Мухандислик таълими ассоциациясини ташкил қилиш ва ENAEE талаб ва критериялари асосида Тошкент давлат техника университетида «Электроника ва асбобсозлик» мухандислик таълими дастури аккредитациядан ўтказиш амалга оширилди

Янгиликлар

02.10.2015.Брюссель. Тошкент шаҳар Муҳандислик таълими ассоциацияси ердамида Тошкент давлат техника университетида бакалаврларни тайерлаш буйича «Электроника ва асбобсозлик» мухандислик таълими дастурига республикада биринчи бор Европа комиссиясининг EUR-ACE сифат белгиси сертификаты беш йил муддатга олинди. Сертификат Европа Иттифоки Европа мухандислик таълимини аккредитация килиш тармоги ва Россия мухандислик таълими ассоциацияси томонидан тасдикланди (29.09.2015) Бундай халкаро тан олиш булажак мутахасисларга кенг йул очади, укув жараенинини сифатини оширишни ва ишлаб чикариш билан боглик булган фан ва техника ривожланишини таъминлайди.

Лойихалар

QUEECA: Мaркaзий Oсиёдa мухaндислик тaълимининг сифaти» 530326-TEMPUS-1-2012-1-IT-TEMPUS-SMGR
15« октябр 2012 йил – 14 октябр 2015 йил

Лойиҳа мақсади.

«Марказий Осиёда муҳандислик таълими сифати» (QUEECA) лойиҳаси Марказий Осиё давлатларида муҳандислик таълими (МТ) сифатини таъминлаш тизимини яратиш ва уни амалга ошириш ҳамда касбдан олдинги тайёргарлик сифатида дастурлар аккредитацияси (яъни муҳандислик таълим дастури аккредитацияси)га йўналтирилган .

Лойиҳанинг асосий вазифалари:

  • муҳандислик таълими Миллий жамияти бўлмаган давлатларда шундай структура ҳамда SEFI ва IFEES билан ҳамкорликда муҳандислик таълими –Марказий Осиё Жамияти федерациясини ташкил этиш.;
  • EAFS кўникмаси, рус ва инглиз тилларида Марказий Осиё (CAEAS) ўхшаш стандартларини шакллантириш;
  • минтақада мувофиқлаштириш йўли билан ЎО давлатларида аккредитация марказларини яратиш;
  • аккредитация қилувчи ходимларни ўқитиш;
  • маҳаллий аккредитация қилувчи ходимларни текшириш ва CAEAS тестини ўтказиш учун халқаро командалар қатнашуви билан намуна сифатидаги аккредитация серияларини ўтказиш;
  • намуна сифатидаги аккредитация натижаларини ҳисобга олган ҳолда CAEASнинг охирги нусхасини шакллантириш; муҳандисларни ўқитиш дастурининг намуна сифатидаги аккредитациясини ўтказиш ва ЎО ни EUR-ACE белгиси билан тақдирлаш
  • Партнеры из Европы

    Флoрeнция унивeрситeти, муҳaндислик фaкулътeти (Итaлия)-грaнт oлувчи
    Португалия Лиссaбoн oлий муҳaндислик мaктaби,
    Мидлсeкс унивeрситeти Буюк Бритaния Мидлсeкс унивeрситeти
    Гeрмaния: Бoxум Рур унивeрситeти, ASIIN Consult GmbH
    Бeлгия: Муҳaндислик тaълимини aккрeдитaция қилиш бўйичa Еврoпa тaрмoғи,
    Муҳaндислaрни тaйёрлaш бўйичa Еврoпa жaмияти
    Итaлия: La Sapiens унивeрситeти, Genui унивeрситeти,
    Ag. Certif. Qualita'e accreditam.eur-ace corsi di studying

    Ўзбeкистoн:

    Тoшкeнт дaвлaт тexникa унивeрситeти,
    Тoшкeнт axбoрoт тexнoлoгиялaри унивeрситeти,
    Oлий вa ўртa мaxсус тaълим вaзирлиги

    Қoзoғистoн:

    К.Жубaнoв нoмидaги Aктoбe дaвлaт унивeрситeти, Шaрқий-Қoзoғистoн дaвлaт тexникa унивeрситeти,
    Aл-Фaрaбий нoмидaги Қoзoқ миллий унивeрситeти,
    Қoзoқ муҳaндислик тaълим бўйичa жaмияти,
    Кaрaгaндa дaвлaт тexникa унивeрситeти,
    Тaълим вa фaн вaзирлиги,
    М.Aвeзoв нoмидaги Жaнубий-Қoзoғистoн дaвлaт унивeрситeти

    Тoжикистoн::

    М.Oсими нoмидaги Тoжик тexникa унивeрситeти,
    Тaълим вaзирлиги,
    Мeтaллургик институти

    Қирғизистoн:

    Тaълим сифaтини тaъминлaш бўйичa уюшмaлaрнинг Мaркaзий Oсиё тaрмoғи,
    И.Рaззaқoв нoмидaги Қирғиз дaвлaт тexникa унивeрситeти,
    Асaнoвa Қирғиз дaвлaт қурилиш, трaнспoрт вa aрxитeктурa унивeрситeти,
    Тaълим вa фaн вaзирлиги,
    Тaълим муaссaсaлaрни лицeнзиялaш вa aттeстaция қилиш бўйичa дaвлaт инспeкцияси

    Мероприятия
    В период 2012 -2015 года проведены форумы, конфернции семинары и тренинги

    Натижалар

    Мухандислик таълим дастурларини сифатини таъминлаш ва халқаро аккредитация қилишнинг янги имкониятлари Тошкент шахар Мухандислик таълими ассоциацияси томонидан Тошкент давлат техника университетида (ТДТУ) олиб борилаётган Мухандислик таълими сифатини таъминлашнинг янги имкониятлар даражасини амалга ошириш хисобланади.

            Европа Иттифоқининг "Мухандислик таълимини аккредитация қилиш Европа тармоғи (ENAEE)" ва Россия мухандислик таълими ассоциацияси томонидан 5 йил муддатга Тошкент давлат техника университетининг "Электроника ва асбобсозлик (асбобсозлик)" йўналиши бўйича бакалаврларни тайёрлаш таълим дастурига республикада биринчи бор тасдиқланган сертификат ва EUR-ACE сифат белгиси олинган. Шундай халқаро тан олиш бўлажак мутахассислар учун қатор имкониятларни очади, ўқув жараёнини сифатини ва ишлаб чиқариш билан чамбарчас боғлиқ бўлган фан ва техника ривожланишини таъминлайди.
            Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ёрдамида ТДТУ рахбарияти фаолияти масалаларидан бири, 2012-2016 йиллар давомида Темпус дастури доирасида "QUEECA – Марказий Осиёда мухандислик таълимининг сифати" лойихаси бўйича лойиха координатори профессор Т. М. Магрупов томонидан касбий йўналишни мукаммалаштиришни кетма-кет ташкил этилишидан иборат. Шу мақсад йўлида таълим дастурининг аккредитация қилиш бўйича экспертларни тайёрлаш учун халқаро семинар ўтқазилди, ва Тошкент шахрида мухандислик таълими Ассоциацияси ташкил этилди.
            Тошкент шахар Мухандислик таълими ассоциацияси ердамида университетда 2015 йил май ойида ENAEE эксперт комиссияси томонидан халқаро жамоа-касбий аккредитация ва аудит ўтқазилди. Мутахассислар томонидан ўқув режаси асосида 45 та фан экспертиза қилинди. Бунда ENAEE сертификатини олган 12 аккредитацияланган эксперт – ТДТУ ўқитувчилари, 18 та кафедра ва 60 дан ортиқ ўқитувчилар иштирок этишди. Кўп қиррали тахлил ва керакли хамма аспектларни хисобга олиш натижасида "Электроника ва асбобсозлик (асбобсозлик)" йўналиши таълим дастури аккредитациядан ўтқазилди.
            Шундай қилиб ушбу йуналиш республикада мухандислик таълими дастурининг халқаро юқори бахосига эришган биринчи таълим йуналиши хисобланади. Шуни айтиб ўтиш керакки шундай жамоа-касбий аккредитация техника университетини ходимларини малакасини ва ўқув жараёнини сифатини оширишда, илмий ва академик алмашувларни ташкил қилишни осонлаштиришда хорижий мутахассисларни эътиборини жалб қилишга хизмат қилади. Шу билан бирга, илмий техника ривожланишини таъминлаш мақсадида техник йўналишлар бўйича мутахассисларни ижодиётини самарали ташкил қилиш учун шароитлар яратилади.
            Темпус дастурининг QUEECA лойихаси асосида ўтқазилган жамоа-касбий халқаро аккредитация бўйича университет томонидан олинган тажриба республиканинг бошқа техника ОЎЮ тарқатилиши мақсадга мувофиқдир. Келажакда Ўзбекистонда мухандисларни тайёрлаш анъанасини хисобга олган холда олий мухандислик таълимини сифатини таъминлаш тизимини яратиш республикада ва хорижда таълим дастурини нуфузли ривожлантиришга ва мустахкамлашга хизмат қилади.