Uzbek English Русский


М И С С И Я

Мухандислик таълими ва мухандислик фаолиятининг барча куринишлари,укув,илмий ,инновацион ва технолгик йуналишларга оид таълим жараенларини, укитиш ва маслахат беришни. тадкикотлар утказишни, мухандислик ечимларини ишлаб чикишни, технологияларни трасферлашни, таълим хизматларини кенг куламда амалга оширишни, фан, ишлаб-чикариш, жамоатчилик билан алокаларни ва халкаро илмий – таълим майдонидаги интеграциясини таъминлашни такомиллаштириш ва ривожланишига ердам бериш.

МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАР

Мақсад

Муҳандислик таълими ва муҳандислик фаолиятининг сифатини оширишга кўмаклашиш ҳамда тарғиб қилиш, ўқув-услубий ва инновацион ривожланиш йўлида ўз аъзоларининг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шароитлар яратиш, уларнинг ижтимоий, касбий, фуқаролик ва муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш ҳамда қонуний манфаатларини ифода этиш, шунингдек муҳандислик таълими соҳасидаги мутахассисларга халқаро алоқаларни ўрнатишда амалий ёрдам кўрсатиш.

Вазифалар

- Ассоциация аъзоларининг фаолиятига оид ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш;

- муҳандислик соҳаларининг ривожланишини амалга оширишга қодир мутахассисларнинг малакасини оширишга кўмаклашиш, улар эришган ютуқларни тарғиб этиш;

- фаолиятга тааллуқли бўлган қонун ҳужжатларининг ишлаб чиқилишида иштирок этиш, муҳандислик таълими соҳасидаги муаммолар билан боғлиқ қонун ҳужжатлари лойиҳаларига тегишли тартибда таклифлар киритиш, турли давлат лойиҳа ва дастурларида иштирок этиш;

- уставда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида чет эл муҳандислик ассоциациялари ва техника соҳасига оид ташкилотлар мутахассисларини Ўзбекистон Республикасига жалб қилиш, улар билан ҳар томонлама фойдали шартномалар тузиш ва яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш;

- маҳаллий ва чет эл муҳандислик корхоналари ҳамда бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, шунингдек тажриба алмашиш;

- илғор педагогик технологиялардан фойдаланиш, мутахассислар тайёрлашга кўмаклашиш ва хорижий тажрибани умумлаштириш асосида муҳандислик таълимининг ривожланишини амалга ошириш;

- халқаро стандартларга мувофиқ касбий таълим дастурларининг жамоат ёки касбий аккредитациясини ташкил этишга кўмаклашиш;

- муҳандислик соҳасидаги олий таълим муассасаларининг ривожланишига, муҳандислик таълимининг замонавий моддий-техник базасини яратишга кўмаклашиш;

- муҳандислик соҳасидаги интеллектуал меҳнат ва маҳсулотларнинг миллий ҳамда халқаро ютуқлари таҳлилини амалга ошириш;

- ёшлар орасида муҳандислик соҳасини тарғиб қилиш, таълим стандартларини янада ривожлантиришда давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;

- Тошкент шаҳри ҳудудида республика ва халқаро форум, конференция, кўргазма ва бошқа тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказишга кўмаклашиш, шунингдек республика ҳудудларида ҳамда чет элда бўлиб ўтадиган фаолият билан боғлиқ тадбирларда иштирок этиш.