Uzbek English Русский

      “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТва фуқаролик жамияти
      бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди” ижтимоий буюртмаси                  Тошкент шаҳар Муҳандислик таълими ассоциацияси







А С О С И Й

Toshkent shahar Muhandislik ta'limi assotsiatsiyasi (TMTA);

Ассоциация 2015 йил 5 майда Темпус дастурининг «QUEECA- Марказий Осиёда мухандислик таълими сифати» лойихаси асосида ташкил этилди.

Я Н Г И Л И К Л А Р

05.08. 2016 - Мухандислик таълими ассоциацияси Ўзбекистон нодавлат ва нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацисига аъзоликка қабул қилинди

05.08. 2016 - Тошкент шаҳар Муҳандислик таълими ассоциацияси 2016 йили "Соғлом она ва бола йили"да Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан "Фуқаролик жамияти институтларининг жисмонан соғлом, маънан етук баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш" мавзусида эълон қилинган давлат грант танловида фаол иштирок этиб "Муҳандислик таълими ва муҳандислик фаолиятининг сифатини ошириш" мавзусида лойиҳа ғолиби бўлди.

Олий Мажлис Жамоат фонди танлови

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди» томонидан эълон қилинган Давлат ижтимоий буюртмаси - Халқ таълими вазирлиги (Ўқувчиларни касб - ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази) таклифи “Умумий ўрта таълим соҳасида битирувчиларнинг ўз иқтидори ва қизиқишларига мос касбни танлаб олишига кўмаклашиш” танлов йўналиши бўйича Тошкент шаҳар Муҳандислик таълими ассоциацияси томонидан “Ўқувчиларни касбий маҳоратини, интеллектуал салоҳиятини ошириш ва касбий фаолиятга бўлган қобилят ва компетенцияларни шакллантириш” лойиҳаси танловга топширилди. Парламент комиссиясининг 2021 йил 23 августдаги 16-сонли қарорига мувофиқ Тошкент шаҳар Муҳандислик таълими ассоциацияси томонидан тайёрланган ушбу лойиҳа танлов ғолиби деб топилди.